07:40, 13 Апрель 2023 | GMT +6
Шахмат бўйича жаҳон чемпионати: Ян Непомняший ва Дин Лижэнь учинчи партияда дуранг ўйнади
ASTANA. Kazinform – Ян Непомняший ва Дин Лижэньнинг Астана шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун учинчи ўйини дуранг билан якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 14 та партия режалаштирилган. Янг Непомняший (ФИДЕ) ва хитойлик Дин Лижэнь жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб бормоқда.
Учинчи партияда рақиблар дуранг ўйнади. Улар 30 та ҳаракатда дурангга рози бўлишди. Шундай қилиб, ҳозирча Ян Непомняший олдинда. Ҳисоб 2:1.
Учрашув 13 апрель куни давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ян Непомняший хитойлик рақибига қарши иккинчи учрашувда ғалаба қозонган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет