17:34, 07 Сентябрь 2023 | GMT +5
Шахмат бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон аёллар терма жамоаси Миср ва Ҳиндистонни мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Польшанинг Быдгощ шаҳрида шахматнинг тезкор тури (рапид) бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди, дея хабар беради Kazinform ҚР шахмат федерациясига таяниб.

Турнирда 12 та жамоа иштирок этмоқда. Улар икки гуруҳга бўлинган.
Қозоғистонлик қизлар Грузия, Украина, Ҳиндистон, Франция ва Миср терма жамоалари билан баҳслашади. Дастлабки турнирлар натижаларига кўра, энг яхши икки жамоа аниқланади. Улар кубок тизимига кўра 1-4 ўринларни бўлишади.
Дастлабки учрашувда қозоғистонлик шахматчилар Миср терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди (Бибисара Асаубаева ва Меруерт Камалиденова ғалаба қозонди, Ксения Балабаева ва Алуа Нурманова эса ўйинларини дуранг билан якунлади).
Иккинчи турда Қозоғистон шахматчилари Ҳиндистон терма жамоасини мағлуб этди. Ғалаба очкосини Амина Қайирбекова олиб келди.
Энди Франция ва Украинага қарши бўлиб ўтадиган кейинги икки ўйин жуда муҳим бўлади.