08:33, 11 Апрель 2023 | GMT +6
Шахмат бўйича чемпионат: Ян Непомняший иккинчи ўйинда хитойлик рақиби устидан ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйини Ян Непомняший фойдасига якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Янг Непомняший (ФИДЕ) ва хитойлик Дин Лижэнь жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.
Иккинчи ўйин Ян Непомняший фойдасига ҳал бўлди.
Икки шахматчи ўртасида 9 апрель куни ўтказилган илк ўйинда дуранг қайд этилганди.
Энди икки шахматчи ўртасидаги баҳсда Ян Непомняший 1,5:0,5 ҳисобида олдинда.
Икки шахматчи ўртасидаги мусобақанинг учинчи ўйини 12 апрелга белгиланган.
Учрашув якунига кўра, шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони аниқланади.
Фото: championat.com
Муаллиф: Адилжан Умбет