11:09, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Шахмат бўйича «ASTANA ZHULDYZDARY» халқаро фестивали бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида 10-19 июлда «ASTANA ZHULDYZDARY» халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерацияси сайтига таяниб.
«Астанада 10 кун давомида халқаро гроссмейстерлар, усталар, таниқли шахматчилар ва дунёнинг турли давлатларидан шахмат ишқибозлари учрашади», - дейилади хабарда.
Соврин жамғармаси 40 миллион тенгени ташкил этади.
Фестиваль доирасида 4 та турнир ўтказилади:
- А турнири - рейтинг 1800 ва ундан юқори;
- B турнири – рейтинг 1799 ва ундан паст;
- C турнири - 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида;
- D турнири - блиц-турнир.
ЮНИСЕФ томонидан маърузалар, маҳорат дарслари, ўйинлар, экскурсиялар ва бошқа тадбирлар ҳам режалаштирилган.
Рўйхатга олиш 20 июнгача давом этади.
Ўтказилиш жойи: Астана шаҳри, Сауран кўчаси, 44, Конгресс маркази.