ШҲТ мамлакатлари экспертлари Тошкентда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилади

None
TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 6 сентябр куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Хорижий иштирокчиларни онлайн улаш орқали гибрид форматда ташкил этилаётган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқотда ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирлик, идоралари, илмий-академик ва таҳлилий доиралари вакилларидан иборат 30 нафардан зиёд етакчи экспертлар жамланиши кутилмоқда.

Айни кенг қамровли масалаларни кўриб чиқиш учун форум кун тартиби 3 мавзуга оид сессияга бўлинган:

1. Ахборотдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш – замонавий жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омили.

2. Ахборий-ғоявий хатарлар ва бундай таҳдидларга қарши самарали жавоб чораларини ишлаб чиқиш.

3. АКТ жадал ривожланиши шароитида нозик ахборот инфратизими объектларини ҳимоя қилиш.

Умуман, мазкур тадбир минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ахборот ва кибер макондаги хатарларга қарши кураш борасидаги салоҳиятини ошириш имконини беради.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар
telegram