ШҲТ давлатларида террорчилар томонидан 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган

None
ASTANA. Kazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларда терактлар кескин кўпайган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ» мухбири.

«Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларида камида 80 та шов-шувли терактлар содир этилган. Бу йил уларда кескин ўсиш кузатилмоқда. Агар 2022 йилда 18 та (террор ҳужуми) содир этилган бўлса, 2023 йилда 47 та бўлди», – деди Руслан Сейсембаев Астанадаги бўлиб утаётган ШҲТ йиғилишида.

Унга кўра, террорчилар томонидан 400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 940 га яқин киши жароҳатланган.

«Хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши куч ишлатишга уринишларни бостириш мақсадида 300 дан ортиқ аксилтеррор амалиётлари ўтказилди. 1600 нафар террорчи ва уларнинг ёрдамчилари ҳибсга олинди. Ҳокимиятга қаршилик кўрсатган 60 га яқин жиноятчи қўлга олинди», – деди ҚР МХҚ раиси ўринбосари.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар