16:49, 28 Ноябрь 2024 | GMT +5
Сеулда рекорд даражадаги қор ёғиши қайд этилди
Бошқарма маълумотларига кўра, қор сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:00да бошланган. 16,5 см қор ёғди, бу бутун кузатув давридаги ноябрь ойида қайд этилган рекорддир(метеорологик кузатувлар 1907 йил октябридан бери олиб борилмоқда).
Аввалги рекорд 12,4 см 1972 йил 28 ноябрда қайд этилган.
Пайшанба эрталабгача бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёки қор ёғиши кутилмоқда.
Чоршанба куни Жанубий Кореяда қор ёғиши сабабли камида уч киши ҳалок бўлди, баъзилари жароҳатланди, 100 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.