16:12, 10 Январь 2024 | GMT +5
Сеул метросида ўриндиқсиз вагонлар пайдо бўлади

Сеул метросининг таъкидлашича, чоршанба кунидан бошлаб эрталаб ва кечқурун "тиғиз" соатларда метрополитеннинг 4-линиясидаги поездларнинг ҳар бирида биттадан вагон ўриндиқсиз ҳаракатланади.
Шаҳар метроси операторининг айтишича, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ўриндиқсиз вагонларга қўшимча таянч ва тутқичлар ўрнатилган.
Сеул метросининг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг учинчи чорагида эрталаб ва кечқурун “тиғиз” соатларда, 4-линиясидаги метро вагонларида бандлик 193,4% ни ташкил этди, бу одатдагидан деярли икки баравар кўп.
Шунингдек, бошқа метро йўналишларида ҳам ўриндиқсиз вагонларни жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.