12:12, 06 Декабрь 2023 | GMT +5
Сеул кўчаларида ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатлана бошлади

Душанбага ўтар кечаси иккита автобус Сеулнинг энг гавжум туманларидан бири бўлган Хондэ ва Дондэмунни боғлайдиган 20 бекат оралиғида йўловчиларни ташишни бошлади.
Улар иш кунларида соат 23:30 дан 5:10 гача, ҳар 70 дақиқада тахминан 10 километр масофани босиб ўтади.
Ҳайдовчисиз автобуслар оддий автобуслар билан бир хил. Барча йўловчилар хавфсизлик камарларини тақишлари ва транспорт воситасида турмасликлари керак.
Биринчи куни автобусда икки қўриқчи ва ҳайдовчи ўтирган, бироқ ҳеч ким транспорт воситасини бошқармаган.
Жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаш келаси йил бошидан бошланади.
Сеул бундай йўналишлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.