Сешанба куни бутун Қозоғистон бўйлаб қор ёғади

қор
Фото: Pixabay

“Қазгидромет” мутахассислари 19 декабрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Атмосфера фронтлари таъсирида республика бўйлаб беқарор ва ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади.

Шимолда қор ёғади, кундузи шимоли-ғарбда тўхтовсиз қор ёғади.

Жануби-ғарбий, жануби ва жануби-шарқида ҳам ёғингарчилик бўлади.

Жануб ва жануби-шарқда кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишида кучли ёғингарчилик  ёғади.

Қозоғистон бўйлаб қор бўрони, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Ғарбий, жануби-ғарбий, жануби ва жануби-шарқида туман тушади.

Сўнгги хабарлар
telegram