«Серпін» орқали фақат 5 та вилоятнинг қишлоқ болалари грантга ҳужжат топширишлари мумкин
ASTANA. Kazinform - Миллий тест маркази «Серпін» дастури доирасида грант асосида таълим олиш бўйича маълумотларни эълон қилди.
«Серпін» лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад - мамлакатнинг жанубий ҳудудлари ёшларини кадрлар етишмайдиган ҳудудларда ўқитиш ва малакали мутахассислар тайёрлашдан иборат.
«Серпін» дастурида қуйидаги вилоятлар битирувчилари иштирок этишлари мумкин: Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Алмати ва Жетису вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, дастур фақат қишлоқ битирувчилари учун мўлжалланган.
Грантлар қуйидаги вилоятларда жойлашган университетларга ажратилди: Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Абай, Павлодар, Улитау, Қарағанди, Қостанай вилоятлари.
Грантлар фақат педагогика, IT ва техник, қишлоқ хўжалиги мутахассисликларига берилади.
Жорий йилда «Серпін» дастурига 3903 та давлат гранти ажратилди.
Уларнинг 2500 дан ортиғи педагогик йўналишда, 700 га яқини муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш соҳасида ва 300 га яқини IT йўналишида, 70 га яқини эса қишлоқ хўжалиги ва биоресурслар йўналишида грантлардир.
Лойиҳа доирасида грант олган битирувчилар стипендия оладилар ва турар жой билан таъминланадилар.
«Серпін» дастури битирувчилари учун ўқишни тамомлагандан кейин грантни тўлаш муддати 3 йилдан 2 йилгача қисқартирилди, тўлов майдони эса 11 та ҳудудга кўпайтирилди.