Сергей Емельянов ва Тимофей Емельянов XX ёзги Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — XX Осиё ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақасида Қозоғистон саватчаси яна бир медаль билан тўлдирилди.
ҚР Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, 500 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги А финалида Сергей Емельянов ва Тимофей Емельянов маррага учинчи бўлиб етиб келиб ва бронза медалини қўлга киритди.
Бу - ушбу Осиё ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси қўлга киритган иккинчи медаль. Бунга қадар 500 метр масофага байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсида Ольга Шмелёва ва Татьяна Токарницкая кумуш медалга сазовор бўлган эди.