Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президенти этиб сайланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 12 март куни Туркманистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон Сайлов ва референдум ўтказиш марказий комиссияси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Сайлов куни соат 07.00 дан 19.00 гача сайлов ҳуқуқига эга фуқаролар овоз беришди. Рўйхатга киритилган 3 460 080 сайловчидан 3 362 052 нафари ёки 97,17 фоизи овоз берди.

Демократик сайловларда жами 9 нафар номзод иштирок этди.

Сайлов натижаларига кўра:

Перхат Гуванчгулевич Бегенжов 2,02%;

Агаджон Бекмиродов 7,22%;

Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов 72,97%;

Бердимаммет Ханмамедович Қурбонов 2,22%;

Мередов Бабамурат Тиркешович 1,08%;

Хидир Какабаевич Нуннаев 11,09%;

Максат Мирадович Одешов 1,15%;

Мақсатмурод Аширгелдиевич Овезгельдиев 1,16%;

Какагелди Атаджанович Сариев 1,09% овоз тўплади.

Туркманистон Сайлов кодексининг 76-моддаси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, Туркманистон Бош вазири ўринбосари Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз билан Туркманистон Президенти этиб сайланди.

Сўнгги хабарлар