Сербиядаги бокс турнирида саккиз нафар қозоғистонлик финалга чиқди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон боксчилари Белградда (Серибия) бўлиб ўтаётган «Мемориал Бранко Пешича» турнирида ярим финал жангларини ўтказди, шундан сўнг финалчилар сони маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

 Сербиядағы халықаралық турнирде 8 қазақстандық боксшы алтын үшін таласады
Фото: Спортты дамыту дирекциясы

Мусобақанинг финалида Қозоғистонни саккиз боксчи ҳимоя қилади: Ернур Қайрат (48 кг), Санжар Ташкенбай (51 кг), Даулет Молдашев (54 кг), Сабиржан Аққаликов (71 кг), Диас Молжигитов (75 кг), Ерасил Жақпеков (80 кг), Данияр Рахимбердинов (92 кг) ва Олжас Боқаев (+92 кг).

Бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоасидан Белграддаги турнирда ўн икки нафар спортчи иштирок этди, тўрт нафари - Оразбек Асилқулов (57 кг), Бибарс Жексен (60 кг), Ерасил Танқай (63,5 кг) ва Темирлан Муватаев (86 кг) финалга чиқа олмади. 

Сўнгги хабарлар