Сербия-Венгрия чегарасида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди

Сербиянинг Хоргош қишлоғи яқинида муҳожирлар ўртасида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳатланган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Сербия-Венгрия чегарасида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди
Фото: Pixabay

Воқеа ноқонуний мигрантлар лагерь қурган собиқ қишлоқ хўжалиги корхонасининг ташландиқ биносида содир бўлган.

Яна бир муҳожир жароҳатланган. У касалхонага юборилди. Хавотирга тушган маҳаллий аҳоли чегара ҳудудидан узлуксиз отишма овозини эшитиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар қилишган.

“Улар кимлигини ва нима учун отганини билмайман, гуруҳми ёки тузилмами, лекин узоқ вақт отишма юз берди. Эрталабгача давом этди”, – деди маҳаллий аҳолидан бири.

Воқеа жойига полиция кучлари юборилган. Текширувлар бошланди.

Отишмага Венгрия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш учун контрабандачиларга ким пул тўлаши борасида муҳожирлар ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар