Сербия валиаҳд маликасига серб тилидаги қозоқ эртаклари совға қилинди
BELGRAD. Kazinform - Қозоғистоннинг Сербиядаги Элчихонаси Сербия валиаҳд маликаси Катарина Караджорджиевичнинг хайрия жамғармасига “Серб тилида қозоқ халқ эртаклари” китобининг 100 нусхасини совға қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эртакларни нашр этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат ўртасидаги ўзига хос дўстлик риштасини кейинги авлодларга етказишдир. Қолаверса, эртаклар орқали сербиялик ёш китобхонлар қозоқ халқининг урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.
Валиаҳд малика Катарина Қозоғистон томонига миннатдорлик билдириб, лойиҳанинг ўзига хослиги ва унинг юксак миссиясини таъкидлади. Валиаҳд маликанинг сўзларига кўра, китоблар Сербиядаги меҳрибонлик ва болалар уйларига совға қилинади. Китобнинг алоҳида нусхалари Фонднинг Чикагодаги (АҚШ) ваколатхонасига юборилади.
"Болалар бу китобни ўз фарзандларига топширишади", - деб хулоса қилди валиаҳд малика Катарина.
Сербия валиаҳди Катарина жамғармаси 2001 йил август ойида алоҳида эҳтиёжли, етим ва зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Фонднинг ваколатхоналари Чикаго, Нью-Йорк, Торонто, Лондонда (шу жумладан йирик серб диаспоралари бор жойларда) очилган.
Югославия 1945 йилгача монархия бўлиб қолди, у ўзининг бошқарув шаклини республикага ўзгартирди. Охирги қирол Пётр II Караджорджиевич эди. Унинг ўғли Александр Караджорджиевич ҳозирда Сербия валиаҳд шаҳзодаси, рафиқаси Катарина валиаҳд маликадир.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков