Сербия мажбурий ҳарбий хизматни қайтармоқчи
ASTANA. Kazinform - Сербия мажбурий ҳарбий хизматни муддатли ҳарбий хизматга чақириш йўли билан қайтаришни режалаштирмоқда: лойиҳа парламент маъқуллашини кутмоқда, ҳукумат ва президент аллақачон расман розилигини билдиришган, дея хабар беради Кazinform агентлиги euronewsга таяниб.
Мамлакатда мажбурий хизмат бундан 13 йил аввал бекор қилинган эди.
Белград 2011 йилда ҳарбий хизматга чақиришни бекор қилди, кейин эса профессионал қуролли кучларга таянди. Энди Сербия Республикаси президенти Александр Вучич ҳарбий хизматни қайтариш "Сербияга ҳар куни ва тинимсиз таҳдид солаётганларни қўрқитиш" учун кераклигини айтди, лекин у кимларни назарда тутаётганини очиқламади.
Йигитлар учун мажбурий хизмат 75 кун давом этиши, қизлар учун эса ихтиёрий бўлиши кутилмоқда.