Сербия Қозоғистонга 1 миллион евро гуманитар ёрдам юборди

ASTANA. Kazinform – 10 май куни Қозоғистон жамоат фонди ҳисоб рақамларига Сербия ҳукуматидан сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларда уйлар қуриш учун 1 миллион евро тушди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қозоғистон халқига” жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Сербия Қозоғистонга 1 миллион евро гуманитар ёрдам юборди
Фото: freepik.com

“2024 йил 10 май ҳолатига кўра, табиий офат таъсирида вайрон бўлган уй-жойларни қуриш учун Жамғарма томонидан ажратилган 10 миллиард тенгега қўшимча равишда 5,3 миллиард тенге ажратилди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввал хабар қилинганидек, 2024 йилнинг 6 май куни икки давлат раҳбарлари – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Александр Вучич ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда Қозоғистон Президентининг йилнинг иккинчи ярмида Белградга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2014 йилда ҳалокатли сув тошқинлари туфайли Сербияга гуманитар ёрдам кўрсатиб, чодирлар, дори-дармон ва асосий эҳтиёж буюмлари жўнатган эди.

Сўнгги хабарлар