Сенсация: Аргентина жаҳон чемпионатида Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

ASTANA. Kazinformn - Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 учинчи ўйин кунида сенсацион воқеа қайд этилди. C гуруҳида иштирок этаётган Аргентина терма жамоаси илк ўйинда Саудия Арабистонига имкониятни бой берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ўйиннинг биринчи дақиқасиданоқ аргентиналик футболчилар назоратни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Бироқ Саудия Арабистони терма жамоаси унга имкон бермади.

Ўйиннинг 10-дақиқасида аргентиналик Лионель Месси пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлимда таблодаги ҳисоблар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда Саудия Арабистони терма жамоасининг фаоллиги кузатилди.

Натижада 48-дақиқада Солиҳ Ал Шеҳри ҳисобни тенглаштирган бўлса, 53-дақиқада Салем Ал-Давсарий жамоасини олдинга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Уларнинг барчаси ўртоқлик ўйинларида ўтказилди.

Аргентина терма жамоаси олдинга интилишда давом этди. Бироқ, у кўзлаган мақсадига эриша олмади.

Шу тариқа Саудия Арабистони Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу жаҳон чемпионатидаги илк сенсация. Шунингдек, араб футболчилари ўз тарихларида илк бор Аргентинани мағлуб этишди.

Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Иккаласида Аргентина ғалаба қозонган, иккаласида дуранг натижа қайд этилган.

1988 йил 6-июлда 2:2, 2012 йил 14 ноябрда 0:0. Аргентина 1988 йил 16 июлда 3:1, 1992 йил 20 октябрда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бугун, 22 ноябр куни ушбу гуруҳдаги Мексика ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги учрашув пойтахт вақти билан соат 22:00да «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар