Сенегалда ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform - Сенегал Президенти 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган икки автобус тўқнашуви оқибатида уч кунлик мотам эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Сенегалда 8 январ, якшанба куни содир бўлган ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди, 87 киши жароҳат олди. Ғарбий Африканинг ушбу давлати президенти Маки Саль Twitterда ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларга соғайишини тилаб, 9 январдан Сенегалда уч кунлик мотам эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, N1 трассасида 70 га яқин йўловчи бўлган иккита автобус тўқнашиб кетган. Ҳодиса автобуслардан бирининг ғилдираги ёрилиб кетиши, натижада у қарама-қарши йўналишига чиқиб кетгани сабабли содир бўлган.

AFP агентлигининг таъкидлашича, Сенегалда йўлларнинг ёмон аҳволи ҳам, аҳоли ўртасида автомобилларнинг қониқарсиз ҳолати туфайли ҳам автоҳалокатлар кенг тарқалган муаммо ҳисобланади.

Фото: dw.com

Сўнгги хабарлар