Сенаторлар ҳалок бўлган кончилар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашди

кончилар
Фото: Сенат

Сенат спикери Маулен Ашимбаев раислигида палата бюроси йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда депутатлар 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Сенат мажлисининг кун тартибини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.

Бюро мажлиси бир дақиқалик сукут билан бошланди, сенаторлар ва ходимлар Қарағанди вилоятидаги фавқулодда вазият натижасида ҳалок бўлган кончиларни хотирлади.

Маулен Ашимбаев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Сенат Раиси Давлат раҳбари авария ҳолатларини ўрганиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун воқеа жойига ташриф буюрганини таъкидлади.

Давлат раҳбари кончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлади, авария сабабларини аниқлаш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Сенаторлар палатанинг навбатдаги мажлисида Астанада (Қозоғистон Республикаси) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг етмиш учинчи сессиясини ташкил этиш Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқади.

Мазкур қонун Қозоғистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни назарда тутади.

Қонуннинг ратификация қилиниши ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида Қозоғистоннинг обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва мамлакатга ишончни оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Сенат раиси палатанинг бўлажак мажлисида Давлат раҳбарининг жорий йилги Мурожаатномаси доирасида миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатнинг уч йиллик бюджети билан боғлиқ масалалар муҳокама этилишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар