Сенатда Қозоғистон ва Словакия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Сенатор дипломатни мамлакатга ташрифи билан қутлар экан, мамлакатлар ўртасида юқори даражада ишончли мулоқот ўрнатилгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганини таъкидлади. Сўнгги йилларда Қозоғистонга Словакия Бош вазири ва Парламенти спикери, Ташқи ишлар ва Иқтисодиёт вазирлари ташриф буюрди. Буларнинг барчаси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ўзаро интилишдан далолат беради.
«Словакия билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш биз учун Европа Иттифоқи билан стратегик шериклик нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз яшил иқтисодиётга ўтиш, савдо ва инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, таълим ва фан каби устувор йўналишларга эътибор қаратган ҳолда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда, - деди Мухтар Қул-Муҳаммед.
Шунингдек, у Элчи билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги, Қозоғистоннинг инвесторларни жалб қилишдан манфаатдорлиги ва энергия хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди.
Словакия Республикаси Элчиси мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этиб, давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 28 йилдан ортиқ вақт мобайнида Қозоғистон ўзини ишончли сиёсий ва иқтисодий ҳамкор сифатида намоён этганини таъкидлади.