Сенат ҳудудлар манфаатларини ҳимоя қилувчи Палатага айланади - Маулен Ашимбаев

None
ТАRAZ. Кazinform – Сенат раиси Маулен Ашимбаев Жамбил вилояти маслиҳати депутатлари билан учрашиб, мамлакат олдида турган асосий вазифалар ва Қозоғистон сиёсий тизимини модернизация қилиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Сенатга таяниб хабар беради.

Учрашувда Маулен Ашимбаев келгусида Сенат ҳудудлар манфаатларини ифодаловчи Палата сифатида маслихатлар билан алоқаларини янада оширишни режалаштираётганини айтди. Палата спикери ўз нутқида бу борадаги ишларнинг аниқ йўналишлари ва форматига кенг тўхталиб ўтди.

«Қонунчилик кенг кўламли ва мураккаб жараёндир. Қонунларнинг барча нормалари ҳар томонлама муҳокама қилинади ва олдиндан ишлаб чиқилади. Бу ишларда масъул депутатларнинг доимий иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Сиз маҳаллий вазиятни жуда яхши биласиз. Шунинг учун ҳам қонун ижодкорлиги жараёнида масъул депутатларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари катта аҳамиятга эга», — деди Маулен Ашимбаев.

Сенат раиси, шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан амалга оширилган конституциявий ислоҳот натижасида маслихатларнинг роли ортиб, сайлов модели ўзгарганини таъкидлади. Бу каби чора-тадбирларнинг барчаси жойларда рақобатбардош сиёсий муҳитни шакллантириш, мамлакатда обрў-эътиборга эга бўлган янги кадрларни сиёсатга олиб келиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Маулен Ашимбаев мамлакатда амалга оширилаётган тизимли сиёсий ислоҳотлар доирасида Сенат олдида турган мақсад ва вазифаларга тўхталди.

«Бундан буён Сенат ҳудудлар манфаатларини ҳимоя қилувчи Палатага айланади. Маълумки, муҳим иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар асосан ҳудудларда содир бўлади. Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантирмасдан туриб, бутун мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариб бўлмайди. Шу боис ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар, миллий лойиҳалар, дастурлар ижросини мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — деди Маулен Ашимбаев.

Сенат раиси маҳаллий мутахассислар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган меҳнат жамоалари билан ҳам учрашди. Тадбирда «Жамбил вилояти аҳолиси даромадларини ошириш» ҳамда «Қишлоқлар соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» пилот лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди.

«Президентимиз доимо қишлоқ хўжалигини, қишлоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Яқин йилларда бу мақсад учун давлат томонидан 1 триллион тенге ажратилади. У 1 миллион қишлоқ аҳолисини ўз ичига олади. Биз бу масалаларни эътиборга оламиз ва бюджетни кўриб чиқиш ва қонунчиликни ишлаб чиқиш жараёнида ишлаймиз. Сиз айтган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватлашга лойиқ. Уларни ҳаётга татбиқ этиш учун барчамиз биргаликда фаол ҳаракат қилишимиз керак», — деди Маулен Ашимбаев.

Фото: senatе.parlam.kz

Сўнгги хабарлар
telegram