Сенат раиси: ҳозир бутун дунё сармоя учун курашмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев иқтисодиётни диверсификация қилиш ва иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини таъминлаш Қозоғистон олдида турган муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.
“Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев иқтисодиётни диверсификация қилиш ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди. Айни пайтда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биз банклар билан ишлаймиз. Бу йўналишда инвестицияларни жалб этиш муҳим шартдир. Умуман олганда, ҳозир нафақат Қозоғистон, балки бутун дунёда сармоя учун катта кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда. Яъни, қулай шарт-шароит яратаётган бошқа давлатлар ҳам бор. Шундай экан, мамлакатимиздаги сармоявий муҳит бошқа давлатларникидан жозибадор бўлишини ёки ундан кам бўлмаслигини таъминлашимиз керак”, – деди М.Ашимбаев Сенатнинг умумий мажлисида.
Палата Спикери Қатар Давлатидан сармоя жалб этиш масаласига эътибор қаратди ва яқин келажакда миллий иқтисодиётга катта маблағлар киритилиши, бу эса мамлакат тараққиётига янги суръат бағишлашини таъкидлади.
“Бугун кўриб чиқилган Шартнома доирасида инвесторга ушбу соҳаларда имкониятлар берилади. Шу билан бирга, қайд этилган барча ишлар миллий қонунчилик доирасида амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлашимиз керак. Ҳукумат ҳамма нарсани назорат қилади. Ишонамизки, Келгусида Келишув ва киритилаётган сармоялар мамлакатимиз тараққиёти, халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади”, – деди Маулен Ашимбаев.