Сенат Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги авиация соҳасидаги ҳужжатни маъқуллади

ASTANA. Kazinform - Сенатнинг ялпи мажлисида «Қозоғистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасида фуқаро ҳаво кемаларини авиация қидирув ва қутқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Қонун икки давлат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу ҳужжат фуқаро ҳаво кемаларини авиация қидируви ва қутқарувини тартибга солади. Битимнинг ратификация қилиниши икки давлатнинг фуқаролик ҳаво кемаларини қидириш ва қутқариш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари самарадорлигини ошириш имконини беради.

«Ушбу шартнома 2019 йил 11 сентябр куни Пекинда имзоланган. Шартнома қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос алгоритмини назарда тутади. Ҳар бир томон ўз ҳудудида фуқаро ҳаво кемаларининг қидирув ва қутқарув хизматлари учун масъул бўлиб, уларнинг 24/7 навбатини таъминлайди. Шартнома авиация ҳодисаси ҳақида бир-бирларини хабардор қилиш ва бошқа томондан ёрдам сўраш мажбуриятини назарда тутади. Томонлар ўз масъулияти зонасида қидирув-қутқарув операцияларини ўтказишда кўрилган харажатларни ўз зиммаларига оладилар. Ҳужжат доирасида икки давлатнинг ваколатли органлари ва қидирув-қутқарув хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган», — деди сенатор Суйиндик Алдашев.

Бундай ҳамкорлик қўшма қидирув-қутқарув машқларини ўтказиш, давлатлараро алоқа каналларини мунтазам текшириш, қидирув-қутқарув мутахассисларининг ўзаро ташрифлари, қидирув-қутқарув ишлари бўйича ахборот ва тажриба алмашишни ўз ичига олади.

«Қозоғистон Республикаси томонидан 1992 йилда ратификация қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция доирасида икки қўшни давлат ўртасида авиация қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш бўйича келишув тузиш кўриб чиқилмоқда. Мазкур Конвенцияга амал қилган ҳолда Қозоғистон қўшни давлатлар билан белгиланган йўналишда ҳамкорликни шакллантириб келмоқда. Айтганча, 2017 йилда Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида авиация қидирув-қутқаруви соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинган эди. Ўтган йили Қирғизистон Республикаси билан ҳам шундай шартнома имзоланган эди», — деди Суйиндик Алдашев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар