Семейда ядро синовлари қурбонлари хотирланди

None
Фото: вилоят ҳокимлиги
SEMEY. Кazinform – Абай вилоятида 29 август – Семей полигони ёпилган куни «Тинчлик акцияси» бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, акцияда «Невада-Семей» халқаро аксилядро ҳаракати фаоллари, жамоат арбоблари ва маҳаллий аҳоли иштирок этган. Улар Семейдаги «Ўлимдан ҳам кучли» монументи пойига гул қўйиб, ядро синовларии қурбонларини бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.

Абай вилояти ҳокими ўринбосари Шалқар Байбеков ядровий қуролсизланиш ер юзида тинчликни сақлашда муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

«Ўттиз икки йил аввал биз бутун дунёга тинч ҳаётнинг ёрқин намунасини кўрсатдик. Қозоғистон ўз ихтиёри билан ядро арсеналидан воз кечди. Бироқ, полигон акс-садолари ҳали ҳам одамлар хотирасида, тарихий ҳужжатларда, матбуот саҳифаларида тез-тез акс этади. Сиёсий-милитаристик рақобат йўлида бегуноҳ жабр кўрган, қурбон бўлган юртдошларимизнинг буюк руҳи олдида бош эгиб, таъзим қиламиз!», - деди у.

Тадбир доирасида Халқаро ядровий қаршилик кунига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, шу куни Абай вилоятининг шаҳар ва туманларида турли акциялар, кўргазмалар, анжуманлар ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Семей полигони бундан 32 йил аввал, 1991 йилнинг 29 августида ёпилган эди. Шундай қилиб, Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб ядро қуролидан воз кечди.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули
Сўнгги хабарлар