15:35, 13 Июль 2022 | GMT +5
Семейда Иртиш дарёсидаги юк ташиш қайта тикланади
SEMEI. Kazinform – Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаев эски дарё станцияси ҳудудига ташрифи чоғида дарё навигациясини жонлантирмоқчи бўлган инвесторлар борлигини айтди. Бу ҳақда Kazinform Abaynews.kz сайтига таяниб хабар берди.
«Вилоят ҳокими лавозимига тайинланганимда дастуримда Иртиш дарёсида навигацияни жонлантириш кераклигини айтгандим. Бизда таклиф бор ва бу соҳани жонлантирмоқчи бўлган инвесторлар бор. Эсингизда бўлса, қачонлардир бу ерда кемалар сузиб юрарди. Бу бизнинг фахримиз эди. Уларда Ўскемен, Омск, Павлодар ва Семей ўртасида юк ташиларди»
, — деди Нурлан Уранхаев.
Ҳоким дарё вокзали биносини сақлаб қолишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади. У ҳозирда яроқсиз аҳволда ва шахсий мулк ҳисобланади. Шу билан бирга, Нурлан Уранхаев давлат мулки бўлганлиги сабабли пирс (бандаргоҳ) сақланиб қолишини айтди.
Дарё вокзалининг биноси кўп йиллар давомида қаровсиз қолган, қишда эса эгаси объектни бузишга қарор қилган.