Семей ядро полигони ёпилганига 30 йил: Коллекция тангалари зарб қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки 3 майдан бошлаб «Унутилмас воқеалар ва бетакрор шахслар» тангалар туркумидаги SEMEI IADROLYQ POLIGONYNYŃ JABYLǴANYNA 30 JYL коллекция тангаси муомалаги чиқарилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Танга kazcoins.nationalbank.kz платформасида банкнинг онлайн-дўкони орқали сотилади.

Бундан 30 йил аввал мустақил Қозоғистон тарихида тарихий қарор қабул қилинди – 1991 йил 29 августда Семей (Семипалатинск) ядро полигони ёпилди.

SEMEI IADROLYQ POLIGONYNYŃ JABYLǴANYNA 30 JYL тангасининг орқа томонида икки қисмли ядро портлаши кўринишидаги тасвирлар кўрсатилган.

Чап қисми ядро синовлари тарихи, бузилган ҳаёт ва фожиали тақдирни акс эттирувчи ёриқлар шаклида тақдим этилган.

Ўнг томонда - таъсирланган табиатни ифодаловчи қуриб кетган дарахтнинг тасвирини кўриш мумкин.

Қуриган дарахт шохидаги яшил барг тасвири жонланиш ва умид белгисидир.




925/1000 намунадаги тангалар кумуш эмал технологиясидан тайёрланган.

Биринчи танганинг оғирлиги - 31,1 грамм, proof сифатига эга, номинали 500 танга, адади - 5000 дона.

Иккинчи танганинг оғирлиги 11,17 грамм, нейзильбер қотишмасидан тайёрланган, uncirculated сифатига эга, номинал қиймати 100 танга, адади - 100 000 дона.

Сўнгги хабарлар