Семей шаҳрида йўллар кенгайтирилади

ASTANA. Kazinform – Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаев Семейдаги тирбандлик муаммосини ҳал қилиш учун қандай чоралар кўрилишини айтди.

строительство дорог жол құрылысы
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

“Яқинда тасдиқланган Семей шаҳрининг Бош режаси доирасида кўча ва йўллар кенгайтирилади. Қолаверса, бир муддат ёпилган кўчаларни ҳам очамиз. Хусусан, Бош режада назарда тутилган чора-тадбирлар шаҳардаги транспорт тирбандлигини сезиларли даражада камайтиради, деб ҳисоблайман”, – деди Н. Уранхаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими транспорт инфратузилмаси соҳасида Семей шаҳрида тўрт полосали янги кўприк қуриш лойиҳаси амалга оширилаётганини эслатди.

“2022 йилдан буён республика бюджетидан 15,7 миллиард тенге ажратилди. 2025 йилги бюджет лойиҳасида яна 8,5 миллиард тенге кўзда тутилган”, – деди у.

Сўнгги хабарлар