Семей полигони қурбонлари ҳақидаги фильмнинг премьераси Пусан ​​кинофестивалида бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – «Айқай»(фарёд) фильми 4—13 октябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган машҳур Пусан ​​кинофестивалининг А Window on Asian Cinema дастурида намойиш этилади, деб хабар беради Кazinform.

Фильм режиссёри - Кенжебек Шайқақов.

«Айкай» режиссёрнинг иккинчи тўлиқ метражли иши ва Миллий кинони қўллаб-қувватлаш маркази кўмагида суратга олинган биринчи фильмидир.

«Халқаро кинофестивалларда филмларимизга талаб юқори эканини кўряпмиз. Осиёдаги энг йирик кинофестиваллардан бирида намойиш этилган «Айқай» фильми бунинг далилидир.», - дейди марказ бошқаруви раиси Қурманбек Жумағали.

«Айқай» фильми Семей полигонидаги ядро синовлари қурбонлари тақдири ҳақида икки оёқсиз туғилган бош қаҳрамоннинг ҳаёти орқали ҳикоя қилади.

Бадиий фильмни суратга олиш ишлари Абай вилояти, Аягўз тумани, Шинғожа қишлоғида бўлиб ўтди.

Асосий ролларни Ўринбек Шаймағанбетов, Арнур Акрам, Ерболат Алқожа, Бейнур Баймухамбетов, Ерлан Малаев, Айбек Иманқулов ва Айғаним Нурсултан ижро этади.

Эслатиб ўтамиз, Busan International Film Festival 1996 йилдан буён Жанубий Кореянинг Пусан ​​шаҳрида ҳар йили ўтказиб келинаётган Осиёдаги энг йирик кинофестиваллардан бири ҳисобланади.


Сўнгги хабарлар
telegram