Сайрамлик деҳқонлар иссиқхонада банан етиштирмоқда

Сайрамлик деҳқонлар иссиқхонада банан етиштирмоқда
Фото: Туркистон вилояти марказий коммуникациялар хизмати

Туркистон вилоятининг Сайрам туманида банан етиштирилади. Бу ҳақда Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Сайрам туманига жорий йилнинг 9 ойида 38,9 миллиард тенге сармоя киритилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,3 фоизга кўпдир.

Бундан ташқари, вилоятда ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди. Аниқроғи, кўрсаткич 185 миллиард тенгега етди ва ўсиш 103,3 фоизни ташкил этди.

Туманда бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. Улардан бири «Gen Group Kazakhstan» компания ташаббуси билан банан етиштиришдир. Қайнарбулоқ қишлоқ туманида жойлашган иссиқхонанинг майдони 5,3 гектарни ташкил этади.

“Бу корхонанинг Қозоғистонда эквиваленти йўқ. Яъни, бундай тадбиркорлик объекти фақат Сайрам туманида мавжуд. Иссиқхона йилига 1000 тонна банан етиштириш имконини беради”, – дейди туман ҳокими Арман Сабитов.

Туман раҳбарининг айтишича, Сайрам шаҳридаги «ART Boilers» МЧЖ Хитойда йирик иситиш қозонлари ишлаб чиқарадиган «SNDWAY NEXHOLOGY CO.,LTD» корхонадан 17 тонна буғ ишлаб чиқарадиган қозонларни харид қилиш ва мутахассислар билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ишларини олиб боришга келишиб олди. Шунингдек, «Ет Агро Манкент» ва «Тұран агро Ет-сүт» «ZHONG BANG HAO TONG» компанияси билан меморандум имзолади. Натижада, сайрамлик тадбиркор Хитой компанияси билан ҳамкорликда ҳайвонлар териси, қон ва суякларини чиқиндисиз қайта ишлайдиган завод қуради.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram