Сайрамда хорижликлар ўртасида отишма содир бўлди - фейк

Сайрамда хорижликлар ўртасида отишма содир бўлди - фейк
Фото: Астана ҳокимлиги

TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати “Сайрам туманида отишма бўлди” деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғида содир бўлган отишма ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Унда айтилишича, хорижликлар ўртасидаги келишмовчилик отишма билан тугаган. Видеода полиция автобуслари ва сиренали машиналар қишлоқ бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Туркистон вилояти ИИБ матбуот хизмати жамоатчиликни фақат расмий манбаларга ишонишга, ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирди.

“Туркистон вилоятининг Сайрам туманида ҳуқуқий тартибот ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича режалаштирилган маҳаллий тадбирлар давом этмоқда. Тадбир давомида 500 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда”, — дейилади бошқарма хабарида.

Туркистон вилояти ИИБ бошлиғи Мурат Кабденов эса ўз сайтида вилоят марказидан ташқари туманлар ҳудудида тартиб ва ​​қонунийликни таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари кучайтирилаётганини ёзди.

“Бу сафар Сайрам тумани ҳудудида ички ишлар органларига тегишли барча соҳаларда ишларни амалга оширдик. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа бўлган тадбирнинг биринчи кунида 52 нафар маҳаллий аҳолини ички ишлар бўлимига олиб келдик. Профилактик ҳисобда яшовчи 64 нафар фуқаронинг манзилини текширдик. 22 та майда ҳуқуқбузарлик, 8 та транспорт воситасини жамоат жойида маст ҳолда бошқариш, 3 та белгиланмаган жойда савдо қилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Тезликни ошириб, бошқа ҳайдовчилар учун хавф туғдирган автомобиллар аниқланиб, жаримага тортилди”, — деб ёзади Мурат Қабденов.

Сўнгги хабарлар
telegram