17:11, 18 Июль 2022 | GMT +5
Сайрамда ёнаётган бинодан Давлат байроғини олиб кетган йигит кўпчиликни қойил қолдирди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сайрам туманида ёнаётган бинога чиқиб, Давлат байроғини олиб кетган йигитнинг довюраклиги кўпчиликни ҳайратга солди, деб хабар беради Kazinform.
Жасур фуқаро Қансейит Мухаммед - Ширкин қишлоғида туғилиб ўсган. Ҳозир Сайрам тумани Халқ бандлигига кўмаклашиш марказида фаолият юритмоқда. Фавқулодда вазиятда у шошилинч қарор қабул қилди ва ёнаётган томга чиқди. Қалин тутун орасидан байроқни олиб, пастдаги одамларга берди. Қансейитнинг бу ҳаракатига гувоҳ бўлганлар довюраклигига қойил қолишди.
Воқеанинг видеотасвирини мана бу ерда кўриш мумкин.
«Сайрам туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказининг қарийб 425 квадрат метр майдони ёнғин оқибатида ёниб кетди. Воқеа жойида 8 та ўт ўчириш машинаси ва 37 нафар шахсий таркиб ишлаган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин оқибатида етказилган моддий зарар ва ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда»
, — дейди Сайрам тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, фуқаро муҳофазаси полковниги М.Баймбетов.