18:50, 02 Февраль 2023 | GMT +5
Сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун 6 та нодавлат ташкилот ариза берди – ҚР МСК
ASTANА. Кazinform – Сайловда кузатувчи бўлиш истагини билдирган 6 та нодавлат ташкилотининг аризаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги экспертлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида МСК раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«6 та нодавлат нотижорат ташкилоти республика миқёсида сайловда кузатувчи бўлиш истагини билдирган. Ҳужжатларини аккредитацияга топширдилар. Улар Марказий сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Давлат идораларидан тегишли жавоб олиш учун узоқ вақт талаб этилади. Ишонаманки, ҳамма нарса кўриб чиқилади ва барча ташкилотлар рухсат олади. Бу асосан ваколатли органларнинг якуний жавобига боғлиқ», — деди Нурлан Абдиров.
Муаллиф: Алихан Асқар