19:36, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Сайловчилар рўйхатига қарийб 12 млн қозоғистонликлар киритилди – ҚР МСК
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш учун 10101 та сайлов участкаси, жумладан, 53 мамлакатда 68 та сайлов участкаси тайёрланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мамлакат бўйича жами 10 101 та сайлов участкаси фаоллаштирилиб, 11 950 485 нафар фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган. 4 ноябрдан бошлаб мамлакат аҳолисига ўзларини рўйхатдан текшириш имконияти берилди. Туман комиссиялари рўйхатлардаги хатолик ва ноаниқликлар тўғрисидаги сўровларни кўриб чиқади ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш масалаларини ҳал қилади. Қозоғистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ёнида 53 та давлатда 68 та сайлов участкаси ташкил этилди»
, — деди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси хорижий дипломатик корпус вакиллари учун ўтказилган брифингда.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловида овоз бериш учун бюллетен матнини тасдиқлади.
Шунингдек, МСК раҳбарияти ва аъзолари барча ҳудудларда бўлиб, ҳудудий сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари, сайлов участкаларининг тайёргарлиги, барча зарур инфратузилмаларнинг тайёрлигини текширди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи