Сайлов юқори даражада ташкил этилди - Сергей Лебедев

НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистондаги навбатдан ташқари Президент сайлови юқори даражада ташкил этилди. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - ижро этувчи котиби Сергей Лебедев ана шундай баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сайлов юқори даражада ташкил этилди - Сергей Лебедев

«Биз Қозоғистондаги сайлов юқори даражада ташкил этилди ва эркинлик билан ўтказилди дея хулоса чиқардик. Сайлов Конституция ва Конституциявий қонунга мувофиқ ўтказилди. У шаффоф, демократик руҳда ва рақобат руҳида бўлди. Қозоғистондаги сайлов жараёнини кузатиш учун МДҲнинг 8 та мамлакатидан 432 нафар кузатувчи келди. Биз республиканинг барча вилоятларида, 3812 сайлов участкасига бордик», - деди у Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифинг чоғида.


Унинг айтишича, МДҲ кузатувчилар миссияси МДҲ давлатлари парламентарийлари, марказий сайлов комиссиялари раислари ва дипломатлардан таркиб топган.