Сайлов: Хориждаги қозоғистонликларнинг 72,54 фоизи овоз берди

None
ASTANА. Кazinform – Мажилис сайловида хориждаги 12 132 нафар қозоғистонликдан 8 800 нафари ёки 72,54 фоизи овоз берди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«Қозоғистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 62 та хорижий давлатда жами 12 132 нафар сайловчидан иборат 77 та участка сайлов комиссиялари очилди.

Айни пайтда хориждаги барча участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятини якунлади. Овоз беришда Қозоғистон Республикасининг 8800 нафар фуқароси иштирок этди, бу сайловчиларнинг 72,54 фоизини ташкил этди», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Сан-Францискода, яъни Қозоғистоннинг хориждаги энг сўнгги сайлов участкасида овоз бериш якунланди.


Сўнгги хабарлар
telegram