Сайлов-2022: МСК хорижий давлатлардаги 68 та сайлов участкаси ходимларини ўқитади
«Марказий сайлов комиссияси анъанавий тарзда сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга жиддий эътибор қаратади. Масалан, сиёсий партиялар, ногиронлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун ўқув семинарлари ўтказдик. Марказий сайлов комиссияси Қозоғистондан ташқарида сайлов ўтказиш учун масъул бўлган 68 та участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув семинари ўтказади», — деди Нурлан Абдиров хорижий дипломатик корпус вакиллари учун ўтказилган брифингда.
Шу билан бирга, маърузачи сентабр ойида ёшлар эътиборини сайлов жараёнининг долзарб масалаларига қаратиш, уларнинг сайловолди фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан «Ёш сайловчилар клуби» ташкил этилганини маълум қилди.
Маърузачининг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ногиронлиги бўлган фуқароларнинг овоз бериши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, маҳаллий комиссияларга инватакси, сурдо-таржимон, тактил йўллар ва Брайл алифбосидаги трафаретлардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича топшириқлар берилди.
– Марказий сайлов комиссияси ҳузурида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, фаол иш олиб бормоқда, унинг таркибига ногирон фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича нуфузли республика ва ҳудудий бирлашмалари вакиллари киритилган, – дея қўшимча қилди Нурлан Абдиров.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи