Сайёҳларга сарфланган пулнинг 20 фоизини қайтариб берадиган кешбэк тизими жорий этилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда сайёҳлар учун кешбэк тизими яратилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, биз Улитау, Абай вилоятлари ва бошқа туристик йўналишларни ривожлантириш мақсадида кешбэк жорий этиш масаласини кўриб чиқяпмиз. Ҳозирда ушбу лойиҳани Ashyq НҲА порталида эълон қилиш ва жамоатчиликка тақдим этиш ишлари олиб бориляпти. Лойиҳа амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилади. Мисол учун, сиз Астанадан Улитау вилоятига саёҳат пакетини сотиб оласиз. Давлат ўша турпакетнинг 20 фоизини шартли равишда сизга кешбэк сифатида қайтаради», – деди Асхат Оралов Астана халқаро форуми давомида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу янгиликни келгуси йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Мақсад – ички туризмни тарғибот қилиш ва ривожлантириш.

«Ушбу лойиҳада барча кичик ва ўрта бизнес вакиллари, сайёҳлик агентликлари иштирок этиши мумкин. Биз ички туризмни ривожлантиришимиз ва туроператорларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шу муносабат билан биз ушбу лойиҳани яхши имконият деб ҳисоблаймиз», – дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар