Саудия Арабистонининг $5 млрдлик лойиҳаси тугаш арафасида

ASTANA. Kazinform – Мамлакат келажакда нефть қазиб олишга бўлган қарамлигини енгиллатиш учун миллиардлаб доллар пулларни янги инфратузилмаларни шакллантиришга сарфламоқда. Бу ҳақда EXSPRESS нашри ёзди.

Туризм Арабия
Фото: Red Sea Global

Қиймати 4,6 миллиард фунт стерлингдан ортиқ бўлган 1600 квадрат миллик мега курорт келгуси йилда чўл ҳудуди ҳашаматли жаннатга айлантирилгандан сўнг ўзининг биринчи сайёҳларини кутиб олади.

Амаала ва Қизил денгиз лойиҳаси Саудия Арабистони амалга оширилаётган улкан қурилиш ишларининг бир қисмидир.

Red Sea Global ишлаб чиқувчилари Табук вилоятининг Қизил денгиз соҳилида шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қироллик қўриқхонаси ичида жойлашган қизиқарли сайёҳлик йўналишини якунлаш арафасида.

Global Construction Review маълумотларига кўра, лойиҳа 42 миля қирғоқ бўйлаб чўзилган бўлиб, унда 4000 та хонали 30 та меҳмонхона ва 1200 та уй мавжуд бўлади.

20 километрдан ортиқ йўллар ҳам қурилди, уларда электр энергияси, сув, ирригация ва коммуникация инфратузилмаси мавжуд бўлади.

Нашрнинг хабар беришича, ишларнинг 80 фоизга яқини якунланган.

Сўнгги хабарлар