Саудия Арабистонида Криштиану Роналду шарафига музейи очилди

Криштиану Роналду
Фото: championat.com

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ва футбол бўйича Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистонида унинг шарафига музей очилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Бу менинг ҳикоям. Мадейрадан Саудия Арабистонигача менинг CR7 номли музейим энди Ар-Риёдда очилган”, - деб ёзган Жаҳон футболи юлдузи Instagram саҳифасида.

Музейда Криштиану Роналдунинг шахсий буюмлари: футболкалар, мукофотлар, пойабзаллар, кубоклар ва медаллар, жумладан бешта “Олтин тўп” мукофотлари тўплами намойиш этилган. Футболчининг мум нусхаси ҳам бор.

Роналду қишки трансфер ойнасида “Ал-Насср”га ўтди

Футболчи 2022/2023 йилги мавсумни “Манчестер Юнайтед”да бошлаган, бироқ кейинчалик раҳбарият ва мураббий билан келишмовчилик туфайли клубни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги 200-ўйини ҳамда энг юқори йиллик даромади учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)

Сўнгги хабарлар