Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан шартнома имзолади

None
ASTANA. Kazinform – Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби билан шартнома имзолади, дея хабар беради Kazinform Аlarabiyaга таяниб.

Маълумотларга кўра, 37 ёшли форвард билан икки йилга шартнома тузилган.

ОАВ хабарига кўра, Роналду «Ал-Наср»да реклама шартномалари билан бирга йилига 200 миллион евро ишлаб олади.

Ушбу клуб директорлар кенгаши раиси Мусали Ал Муаммарнинг сўзларига кўра, бу келишув нафақат тарихий саҳифанинг бошланиши, балки бундан ҳам муҳим воқеадир.

«Ал-Наср» клуби - Саудия Арабистоннинг саккиз карра чемпиони (сўнгги унвон 2019 йилда қўлга киритилган).

Роналду журналист Пирс Морганга берган интервьюсидан кейин юзага келган можародан сўнг «Манчестер Юнайтед» ноябр ойида унинг шартномасини бекор қилганди. Шундан сўнг Криштиану 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига жўнаб кетди. Бироқ у муваффақиятсиз ўйин кўрсатди: португалиялик футболчи беш ўйинда атиги битта гол урди, ҳаттоки иккита ўйинни захирада ўтказди. Умуман олганда, Португалия терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида Марокаш терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сўнгги хабарлар
telegram