Саудия Арабистонида 70 йил ичида биринчи марта спиртли ичимликлар дўкони очилади

Дўкон мижозлари фақат дипломатик ходимлар бўлади. Кўп йиллар давомида улар дипломатик “почта” деб номланувчи расмий муҳрланган қадоқларда алкоголли ичимликлар олиб келишган.
Мамлакатдаги тақиқ 1952 йилда қирол Абдул Азизнинг ўғилларидан бири маст ҳолда британиялик дипломатни отиб ўлдирганидан кейин кучга кирган.
Дўконнинг бир неча ҳафта ичида очилиши кутилмоқда.
У Ар-Риёднинг дипломатик кварталида, шаҳар марказидан ғарбда жойлашган.
Ташриф буюрувчиларга қуйидаги чекловлар қўйилади:
- - Олдиндан рўйхатдан ўтиш ва давлатдан рухсат олиш керак.
-
-Дўконга киришга 21 ёшдан кичик бўлганларга рухсат берилмайди ва ташриф буюрувчилар «тегишли кийим»да бўлишлари керак.
-
- Спиртли ичимликлар сотиб олишга нотаниш одамни, масалан, ҳайдовчини юбориш мумкин эмас.
- - Ҳар ойи чекловлар киритилади.
Ташриф буюрувчилар ойига спиртли ичимликлар 240 та “балл”гача харид қилишлари мумкин. Бир литр алкоголь олти “балл”га, бир литр вино уч “балл”га, бир литр пиво эса бир “балл”га тенг.
Саудия Арабистони расмий вакилларига кўра, дўкон “алкоголли ичимликларни ноқонуний сотиш”га қарши.
Кўрфазнинг бошқа мамлакатларида ҳам худди шундай режим мавжуд.
Бироқ БАА ва Қатарда 21 ёшдан ошган мусулмон бўлмаганларга меҳмонхона, клуб ва барларда спиртли ичимликлар сотишга рухсат берилган.
Саудия Арабистонининг амалдаги қонунларига кўра, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёки сақлаш учун жазолар жарима, қамоқ, оммавий калтаклаш ва депортацияни ўз ичига олади.