Саудия Арабистони Жетисуда йирик шамол электр станцияси қурилишига сармоя киритмоқда

Шамол электр станцияси
Фото: Kazinform

Жетису вилоятида Жунғор дарвозаси ҳудудида 1 ГВт қувватга эга йирик шамол электр станциясини қуриш режалаштирилган. Саудия Арабистонидан 883 млрд тенге инвестиция киритади. Бу ҳақда вилоят раҳбари Бейбит Исабаев маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

-Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, – деди ҳоким Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда жами 535 та корхона мавжуд бўлиб, уларда 26 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Саноатнинг умумий ҳажмида ишлаб чиқариш соҳасининг улуши 80 фоизга етди. Вилоятда солод, электр аккумуляторлар, темир-бетон ва юқори вольтли электр узатиш линиялари учун металл таянчлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоят ташкил этилгандан буён 23 та янги ишлаб чиқариш ўрни очилди ва 5 таси кенгайтирилди, 759 та янги иш ўрни яратилди. Жорий йилда 39 млрд тенгега яна 12 корхона ишга туширилиб, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилмоқда.

-Тоғ-кон саноатини ривожлантириш доирасида йилига 860 минг тонна мис концентрати ишлаб чиқариш қувватига эга, қиймати 1,3 трлн тенге бўлган металлургия заводини қуриш ва икки мингдан ортиқ иш ўрнига эга корхона яратиш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш бошланди, — дея қўшимча қилди спикер.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда асбоб-ускуналар ва товарларни сақлаш учун омборлар ва бошқа техник бинолар қурилиши якунига етди. Заводнинг қурилиши 2025 йилда бошланиб, 2027 йилда якунланади.

— Умуман олганда, вилоятнинг 2030 йилгача бўлган инвестиция портфелида 9 мингдан ортиқ иш ўрни яратишга мўлжалланган 2,2 триллион тенгелик 184 лойиҳа ўрин олган. Вилоятда “Қорғас – Шарқий дарвоза” махсус иқтисодий зонаси ва “Қорғас” ХЧҲМ фаолият юритади. 2030 йилга қадар жами 622 млрд тенге сармояга эга 52 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, — дея хулоса қилди Бейбит Исабаев.

Сўнгги хабарлар