Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси АҚШ Давлат котибини тун бўйи куттирди
Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар тўхтатилгач, Саудия Арабистони яна бир бор АҚШни эътибордан четда қолдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Hindustan Times газетасига таяниб.

Washington Post газетасининг ёзишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ар-Риёдда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни учрашув учун бир неча соат кутишга мажбур қилган.
Учрашув кечқурун бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси эртаси тонггача келмади. Бу эса ХАМАС ҳужумидан сўнг Исроил ва Ғазо сектори ўртасида кескинлашиб бораётган вазият билан бир пайтда содир бўлмоқда.
Hindustan Times нашри чоп этган видеода айтилишича, йиғилиш бошида валиаҳд шаҳзода Салмон бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Ғазо блокадасини тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган. Олий ҳазратлари, шунингдек, можаронинг ҳозирги кучайишини тўхтатишга чақирди.
Нашрнинг таъкидлашича, Саудия Арабистонининг ХАМАС жангариларига нисбатан позицияси АҚШнинг позициясига мутлақо зиддир. Октябрь бошидаги оммавий ҳужумдан сўнг, АҚШ Исроилни ХАМАСни йўқ қилиш ташаббусида қўллаб-қувватлади.