Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилади

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Ҳукумат
Фото: ҚР Ҳукумати

Хусусан, Жетису вилоятида 1 ГВт қувватга эга йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, якуний келишувга эришилгач, қурилиш ишларини 2025 йилда бошлаш режалаштирилган.

Бош вазир маъмурий тартиб-таомилларни жадаллаштириш ва марказий давлат органлари томонидан барча зарур қарорларни бир кунда ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, металлургия ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов Саудия Арабистони инвесторлари билан барча даражадаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бош вазир Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилиши арафасида икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида тематик бизнес-форум ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар