Саудия Арабистони ОҲИЧКнинг ўнинчи кузатувчи давлатига айланди

Саудия Арабистони Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгашга(ОҲИЧК) кузатувчи давлат сифатида қўшилди, бу эса Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ушбу панконтинентал ташкилотнинг янада географик кенгайишида муҳим босқич бўлди, деб хабар беради Каzinform.

Саудия Арабистони ОҲИЧКнинг ўнинчи кузатувчи давлатига айланди
Фото: ОҲИЧК матбуот хизмати

Саудия Арабистонининг кузатувчи мақомини олиш ҳақидаги аризаси 2023 йил 12 декабрда бўлиб ўтган ОҲИЧК Олий мансабдор шахслар қўмитаси йиғилишида маъқулланган ва мамлакатга кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги қарор бугун, 2023 йилнинг 26 декабр куни ОҲИЧК вазирлар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Осиё ва бутун дунёда кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. Ҳозирги вақтда Саудия Арабистони турли халқаро ташкилотларда, жумладан, ОҲИЧКнинг кузатувчи ташкилоти бўлган Араб Давлатлари Лигаси, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотида (ОПЕК) иштирок этади.

Саудия Арабистонининг ОҲИЧК кузатувчиси давлати бўлиш истаги глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда жамоавий саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидлайди ва минтақанинг янада жипслашган халқаро ҳамжамиятга бўлган умумий истагини акс эттиради.

Охирги уч йил ичида ОҲИЧК таркиби сезиларли даражада ўсди: Қувайт 2022 йилда аъзо бўлди, Туркманистон 2021 йилда кузатувчи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2022 йилда ҳамкор ташкилотга айланди. Ташкилотнинг кенгайиши жуда ижобий ҳодисадир.

Сўнгги хабарлар