Саудия Арабистони нефт қазиб олишни кўпайтиради - ОАВ

NUR-SULTAN. Кazinform - Саудия Арабистони Россия санкциялар туфайли нефтни камроқ ишлаб чиқаришни бошласа, Ғарб давлатлари учун нефт қазиб олишни кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Financial Timesга таяниб.
None
None

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистони нефт бозоридаги кескин вазиятга қарамай, реал тақчиллик йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ, Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Россияда нефт қазиб олиш камайган тақдирда, ёқилғи тақчиллиги эҳтимоли ортади.

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистони ва БААда нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш масаласи муҳокама қилинган. Financial Timesга дипломатик манбанинг айтишича, қарор пайшанба кунги ОПЕК+ йиғилишида эълон қилиниши мумкин. Аммо у ҳали тўлиқ қабул қилинмаган.

Келишувга эришилса, сентябрга мўлжалланган нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш июл ва август ойларига кўчирилади.

Сўнгги хабарлар