Саудия Арабистони Маккада мега-лойиҳани ишга туширди

ASTANA. Kazinform - Саудия Арабистони Макка шаҳрида дунёдаги энг катта масжид Ал-Ҳарам масжидига туташ 12 миллион квадрат метр майдонни ўз ичига олувчи “Қирол Салмон дарвозаси” мега-лойиҳасини ишга туширишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Саудовская Аравия запускает мегапроект в Мекке
Фото: Gulf News

Саудия ахборот агентлигининг хабар беришича, мамлакат валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд “Қирол Салмон дарвозаси” лойиҳаси бошланганини маълум қилган. Мазкур лойиҳа иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган “ Vision 2030” миллий дастури доирасида амалга оширилмоқда.

“Қирол Салмон дарвозаси” лойиҳаси Ал-Ҳарам масжиди яқинидаги стратегик аҳамиятга эга жойда жойлашган. Ушбу кўп функцияли мажмуа Макка шаҳри инфратузилмасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, уни жаҳон миқёсидаги намунавий шаҳарга айлантиришни мақсад қилган”, — дейилади Саудия Арабистони ахборот агентлиги хабарида.

2036 йилга бориб мажмуа 900 минг кишини сиғдира олади. У ёпиқ намозхоналар ва очиқ ҳовлилар, турар-жой бинолари, маданий-маиший майдонлар ва хизмат кўрсатиш объектларидан иборат бўлади.

Лойиҳа доирасида 19 минг квадрат метр тарихий-маданий ҳудудни ободонлаштириш ва 300 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар