Сариағашда зотдор қўйлар кўргазмаси бўлиб ўтди

TÚRKİSTAN . Кazinform - Туркистон вилоятининг Сариағаш туманида зотдор қўйлар кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Туркистон вилоятининг Сариағаш туманида «Гўшт-ёғ йўналишидаги халқаро зотдор қўйлар» кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Россия, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан 100 дан ортиқ чорвадорлар ҳамда мамлакатнинг 8 вилоятидан фермерлар иштирок этди.


Тадбир доирасида гўштли ва ёғли зотдор қўйлар «Оғир вазнли», «Энг баланд» номинациялари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Натижада 45 номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачилик бошқармаси бошлиғи Ерлан Илясов томонидан илғор фермерлар «Қишлоқ хўжалигининг энг илғори», «Илғор қўйчивон», «Илғор наслчи» кўкрак нишонлари билан тақдирланди.


Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар